“МИФТОҲ-УЛ АДЛ” АСАРИДА САЖЪ ВА ТАЗОД САНЪАТЛАРИНИНГ ҚЎЛЛАНИЛИШИ

Authors

  • Муҳаммадсолиев Сайфуллохон Ҳидиятилла ўғли Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети докторанти Author

Keywords:

Хожа, бадиий санъатлар, хат (китобат) санъати, тазод, сажъ, ҳикоят, қитъа, туркий бадиий наср, XVI аср ўзбек тили.

Abstract

Мазкур тезисда Хожа асари “Мифтоҳ ул-адл” ҳикояларининг бадиий-услубий хусусиятлари таҳлил қилинади. Асар ҳикояларининг аксарияти тўртлик ёки қитъа билан якунланиб, муаллиф ифода этмоқчи бўлган ғоя ана шу шеърий хулосалар орқали мустаҳкамланиши кўрсатиб берилади. Тадқиқотда айниқса хат (китобат) санъати, тазод ва сажъ каби бадиий воситаларнинг қўлланилишига алоҳида эътибор қаратилган. “Тўғрилик ҳақидаги ҳикоя мисолида алиф ва лом алиф ҳарфлари шакли орқали ростлик ва эгрилик ғоясининг рамзий ифодаланиши очиб берилади. Шунингдек, ҳикоя ичида ҳикоя усулида келган қиссаларда сажъ санъатининг эпик насрдаги намуналари таҳлил этилади. Тезисда асар тилининг содда, халқчил ва равон эканлиги, арабча-форсча сўзлар нисбатан кам учраши таъкидланиб, “Мифтоҳ ул-адл” XVI аср ўзбек адабий тили ҳамда туркий бадиий наср тараққиётини ўрганишда муҳим манба эканлиги илмий асосланади.

References

1. Aбдуғафуров A. Буюк бешлик сабоқлари.-Тошкент. Ғафур Ғулом Номидаги адабиёт ва санъат нашриёти, 1995;

2. Aйний С. Aсарлар. Саккиз томлик. Саккизинчи том.-Тошкент: Ғафур Ғулом номидаги бадиий адабиёт нашриёти, 1967.

3. Aлибек Рустамов. Навоийнинг бадиий маҳорати. Ғафур Ғулом номидаги Aдабиёт ва санъат нашриёти. Тошкент-1979 Б.Б 156-160.

Адизова.И Ўзбек мумтоз адабиёти тарихи (XVI-XIX) Тошкент. ФАН. 2006.

Downloads

Published

2025-12-18