ТУРК-МОНИЙ ЁЗУВИ ТАРИХИ

Authors

  • Р.А.Алимухамедов Ориентал университети, Тиллар-1 кафедраси профессор в.б., филология фанлари доктори Author

Keywords:

турк-моний ёзуви, моний алфбоси, қадимги туркий ёзувлар, икки тилли матнлар, алқов, Турфон қўлёзмалари, монийлик дини, суғд таъсири, уйғур ёзуви, қадимги туркий адабиёт, китобат санъати, диний-фалсафий матнлар

Abstract

Турк-моний ёзуви (турк-манехейская письменность) — қадимги туркий халқларнинг диний-маънавий ва маданий ҳаётида муҳим ўрин тутган ёзув тизими бўлиб, асосан VI–X асрларда моний дин таълимотини тарғиб қилувчи туркий жамоаларда қўлланилган. У моний алфбоси асосида шаклланадиган бўлиб, суғд ва оромий ёзувларидан таъсирланган ҳолда туркий тил фонетикасига мослаштирилган. Бу ёзувда битилган матнлар (алқовлар, дуолар, диний-фалсафий асарлар) кўпинча икки тилли (тохар+туркий, эроний+туркий) бўлиб, Турфон (Шарқий Туркистон) ҳудудларида топилган қўлёзмаларда сақланган. Турк-моний муҳитида қўлёзма китобат (потхи услуби, қоғоз ва пальма япроқларидан фойдаланиш), саводхонлик даражаси юқори бўлган. У қадимги туркий адабиёт ва маданиятнинг ривожланишида, шунингдек, кейинги уйғур ёзуви шаклланишига таъсир кўрсатган. Мақолада турк-моний ёзувининг келиб чиқиши, қўлланиш соҳалари, матнларнинг хусусиятлари ва тарихий аҳамияти қисқача ёритилган.

References

1. Ахунджанов Э.А. История инвормационной культуры Узбекистана. Книга I. Ташкент. 2015.

2. Дирингер Д. Алфавит. Москва. 1963.

3. Древнетюркский словарь. Ленинград. 1969.

4. Оранский И.М. Введение в иранскую филологию. Москва. 1960.

5. Расторгуева В.С. Среднеперсидский язык. Москва. 1966.

6. Содиқов Қ. Эски туркий битилгар. Тошкент. 2009.

7. Содиқов Қ. Эски туркий ёзувлар. Тошкент. 2008.

8. Ҳакимов М. Шарқ манбашунослиги луғати. Тошкент. 2013.

9. Ҳожиев А. Тилшунослик терминларининг изоҳли луғати. Тошкент. 2002. http://www.iranicaonline.org/articles/manichean-script

10. Sodiqov Q. Turkiy til tarixi. Toshkent. 2009.

Downloads

Published

2026-02-22