ЎҚУВЧИЛАР КРЕАТИВ ФАОЛИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШГА ДОИР ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТГА ТАЙЁРЛАШ ЙЎНАЛИШЛАРИ

Authors

  • Эхсонова Феруза Турдихужаевна Мактабгача ва бошланғич таълим кафедраси в\б доценти педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Author

Keywords:

Креативлик, анъанавий фикрлаш, ғояларни яратиш, креатив қобилият,креатив потенциал,креатив дарс.

Abstract

Креативлик:шахснинг анъанавий фикрлашдан фарқли равишда маълум хатти-ҳаракат, фаолият ёки жараённи самарадорлиги таъминлашга хизмат қилувчи янги ғояларни яратиш, шунингдек, мавжуд муаммоларни ижобий ҳал қилишга бўлган тайёргарлигини тавсифловчи қобилияти саналади.

Шахснинг креативлик потенциали унинг умумий хусусияти сифатида акс этади. У ижодий фаолиятнинг дастлабки шарти ва натижаси саналади. Мазкур сифат шахснинг ўз-ўзини намоён қилиш лаёқатига эгаликни ва тайёрликни ифодалайди. Қолаверса, креатив потенциал негизида ҳар бир шахснинг шахсий қобилиятлари, табиий ва ижтимоий қуввати яхлит ҳолда намоён бўлади.     

Креатив потенциал билиш жараёнига йўналтирилган ижодкорлик билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, анъанавий тафаккур юритишдан фарқли равишда тафаккурнинг тезкорлиги ва эгилувчанлигида, янги ғояларни яратиш, қобилияти, шунингдек, шахс характерига хос жиҳатлар – бир қолипда фикрламасликда, ўзига хосликда, ташаббускорликда, ноаниқликка тоқат қилишда, заковатли бўлишда акс этади. 

References

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги “Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-3180-сон қарори.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 сентябрдаги “Халқ таълими тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3931-сон Қарори.

3. Мирзиёев Ш.М. Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз. – Т.: Ўзбекистон, 2017. – 488 б.

4. Адизов Б.Р. Бошланғич таълимни ижодий ташкил этишнинг назарий асослари: Пед.фан.док... дисс. – Бухоро, 2002. – 276 б.

5. Азизходжаева Н.Н. Педагогик технология ва педагогик маҳорат. – Т.: “Fan va texnologiyalar” нашриёти, 2006. – 186 б.

6. Gulomov, K. K. (2023). PEDIATRIC STROKE DIAGNOSIS: CURRENT CHALLENGES AND FUTURE PERSPECTIVES. Экономика и социум, (12 (115)-1), 256-260.

Downloads

Published

2025-02-04